ЎТИЛ/БАЁН

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЁЗ БАЁННОМА

БАЁН \а. ^Lj-i — аниқлик, равшанлик, тавсифлаш, ифодалаш) 1 Табиат ва жамият ҳақидаги тушунча ҳамда тасаввур юзасидан инсон фикри ва мулоҳазаларининг оғзаки ёки ёзма ифодаси. Оғзаки баён. Баён қилмоқ. Фикр баён қилмоқ. м Бу ёғини қайси тил билан баён этсам экан.. X. Тўхтабоев, Сеҳр-ли қалпоқча. Гўрўғлибек бошидан ўтган воқеаларни бирма-бир баён этди. «Гўрўғли». Ҳа, кўрасан, лекин шуни унутма асло, Аҳволингни баён қилгин фарзандларга хос. А. Орипов. Агар чиндан ҳам сени пул қизиқ-тирмай, муҳим деб ўйлаган гапингни қисқа баён этиш қўлингдан келса, қучоқ-қучоқ асар ёзишингнинг фойдаси йўқ. Шукрулло.

ад. Адабий асарнинг содир бўлган ёки бўлаётган воқеалар ҳамда воқеаларнинг бориши ҳақида ҳикоя қилинадиган қисми. Романда тавсиф, муаллиф мулоҳазалари ва баёнлар кўп.

3 ад. Тавсиф; изоҳ бериш. Асарнинг қим-матли бобларидан бири шеърият ва аруз баёнидир. «Фан ва турмуш».

4 Ўқиб ёки айтиб берилган бирор матн асосида ёзиб чиқилган иш; ёзма иш (ўқув-чилар билимини баҳолашнинг ёзма шакл-ларидан бири). Ўқувчилвр баён ёзишди. Баён-ни текшириб чиқмоқ. Баёнлар тўплами.

Баён аломати тлш. кам қўлл. Остин-устин турган икки нуқтадан иборат тиниш белгиси (:).