БАДҲАЗМ [бад.. + ҳазм] Тезда ва осон ҳазм бўлмайдиган, сингиши қийин бўлган. Бадҳазм таом.
2 кўчма Кўнгилга тўғри келмайдиган, феъл-атвори совуқ. Шафриндан илгари ёш-гина бир йигит кирди. Бу — Эҳсоннинг яқин дўспиаридан, Саидий «бадҳазм» деган киши-лардан бири. А. Қаҳҳор, Сароб. Ўша бегона, бадҳазм хотин, нима бўлса ҳам, болам, деб юрибди. А. Мухтор.
3 кўчма Жирканч, ярамас. Одобни одобсиздан ўргандим дегандек, балки ота ҳаётининг баъзи бадҳазм, бадбўй томон-лари қизни узоқларга назар ташлашга мажбур қилгандир. Н. Сафаров, Узоқни кўзлаган қиз.