БАЙЗО I [а. I ; — оқ] 1 Ўта оқ, оппоқ. Гярданинг байзолигидин тийрадур субҳи сафо. Ҳабибий. ..Субҳи байзодек гул узра Шоми савдо тусли барг. Э. Воҳидов.
2 Қадимги пўлатнинг оқ, ялтироқ бир тури. Байзо сифат жиҳатидан исфаҳон пўлатидан сўнг иккинчи ўринда туради. «ЎзМЭ».
БАЙЗО II эск. поэт. Қуёш, офтоб.