БАЛАНДПАРВОЗ [ф. jl j^-a^L, - юқори учувчи] 1 Юқори, юксак учадиган. Бургутдай ба/шндпарвоз бўлиш учун қулоч-қулоч қанот керак. Ойбек, О. в. шабадалар.
2 кўчма Ўзини катта олувчи; гердайган. Баландпарвоз одам.
3 кўчма Ҳавойи (бежама) гаплар билан меъёридан оширилган; қуруқ, сохта. Баландпарвоз ваъдалар. Баландпарвоз услуб. Баландпарвоз гаплар. м Восифийнинг сарлавҳалари жимжимадор, баландпарвоз услубда тузилган. «ЎзМЭ». Яширишнинг ҳожати йўқ, баландпарвоз гапларнинг мавриди эмас. «ЎзМЭ». Биз театр билан драматург ҳамкорлиги тўғрисида кўп вақт баландпарвоз гаплар айтамиз. Н. Сафаров, Оловли излар.