ЎТИЛ/БАЛАНС

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЛАНД-ПАСТЛИК БАЛАНСИР

БАЛАНС | фр. balance — тарози < лот. bi-lanx — тарозининг иккита палласи] 1 Муво-занат, тенглик. Ош тузи организмнинг сув баланси билан боғлиқ бўлган туз сишашину-вини таъминлайди. «Фан ва турмуш».

2 бухг. Доимо ўзгаришда бўлувчи кирим-чиқим, даромад ва буромаднинг ўзаро нисбати ёки мувозанатини ифода этувчи кўрсаткичлар тизими. Савдо ба*1анси. Бухгалтерия баланси. Аҳолининг даромадлари ва харажатлари баланси. Жамоа хўжалиги баланси. н Улар жамоа хўжалиги балан-сида турибди. Э. Самандаров, Дарёсини йўқотган қирғоқ.

Иссиқлик баланси физ. тех. Иссиқиик-нинг ажралиши ва сарф бўлишини ўзаро қиёслаб чиқарилган якун. Двигателнинг иссиқлик баланси. Фаол (актив) баланс Кирим (даромад) чиқимдан, буромаддан ортиқ бўлган баланс. Нофаол (пассив) баланс Кирим (даромад) чиқимдан, буромаддан кам бўлган баланс.