БАРАВЖ [бар.. + авж] кам қўлл. 1 Авжли, авж олган, ривожланган, кучайган, юксак даражада. Ғўзалар бир текис баравж ривож-ланиб, қийғос гулламоқда. Газетадан. Уфқ-ларга туташиб кетган яйловлардаги баравж майсалар шамолда аста чайқалади. Газетадан. Қалбларда қувонч баравж. Газетадан. Сафар-қул ҳар бир хатнинг бошига юрт тинч, ўзи саломат, иши баравж эканлигини ёздирди. Ҳ. Ғулом, Тошкентликлар.
2 кўчма Камолга етган; дуркун. ЗОйилдан бери золим сайёдларнинг ноҳақ ўқларига кўкракларини сипар қилиб келган баравж ёшларгина бу кунги қадрлик кунларнинг қад-рини билур. Ҳамза, Танланган асарлар.