БАРГ \ф. — япроқ; варақ) айн. яп-роқ. Олма барги. Ток барги. Тамаки барги. Барг чиқармоқ. шш Мана, баҳор келиб, гуллар барг ёзди. «Муштум». Дарахт баргидаги шода-шода шудринглар ботаётган қуёш нурида бирдан оловланиб кетди. Ў. Усмонов, Сирли соҳил.
Ёлғон барг с. т. Ўсимлик (кўкат, ғўза ва б.) ердан энди униб чиққан пайтда пайдо бўлиб, кейинроқ тўкилиб кетадиган барг. Ғўза ёлғон барг чиқариши билан дарҳол ягана қилиниши шарт. Н. Сафаров, Ҳаёт мактаби.
2 Тут дарахтининг ипак қуртига озуқа сифатида бериладиган япроғи. Ўқишдан чиқиб, қуртга барг кесгани борамиз. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Тоза барглар соламиз, Қуртимизга ёқсин деб. «Қўшиқлар».
Барги нозик Қовуннинг навларидан бири. Сен дарахтнинг шохида юрсанг, у баргида юради Унинг ишбилармонлиги, қув-лиги, шумлиги сеникидан ошиб тушади.