ЎТИЛ/БАРПО

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАРОҚҚОШ БАРРА

БАРПО \ф. — барқарор, турғун; қурилган, ўрнатилган]: барпо бўлмоқ Бунёд-га, вужудга келмоқ, қурилмоқ. Ёлғон, эгри-ликка ўрганма асло, Жаҳон тўғриликдан бўлмишдир барпо. «Ақл ақлдан қувват олади». ..бирон нарса, бирон ваъда эвазига яна уйда номаълум муддатга тинч-тотувлик барпо бўларди. Ў. Умарбеков, Ёз ёмғири. Барпо қилмоқ (ёки этмоқ) Бунёдга, юзага кел-тирмоқ, ташкил этмоқ, қурмоқ. Наврўз, Маржонбулоқ шаҳарлари тезкорлик билан барпо этилмоқда. «Ўзбекистон қўриқлари». Янги қишлоқ барпо қилиниб, атрофига чинор-лар экилиб, қишлоққа Мингчинор номи берил-ган. «Ўзбекистон қўриқлари». Барпо этиб бўстонлар, Топди қувонч, бахтини. 3. Диёр.