ЎТИЛ/БАТАЛЬОН

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАСТИОН БАТАМИЗ

БАТАЛЬОН [фр. battaillon - жангчилар бўлинмаси] Бир неча ротадан ва махсус бўлинмалардан иборат бўлган ҳарбий қисм. Пулемётчилар батальони. Ўқчи батальон. Инженерлик батальони. Батальон комиссари. н Батальон шу куни кечгача душманнинг ўн уч мартаба қилган шиддатли атакасини қайтарди. А. Қаҳҳор, Олтин юлдуз. Шаҳарда қирувчи ва тикловчи батальонлар тузилди, халқ қасоскорлари отрядлари барпо этилди. Газетадан.