ЎТИЛ/БАШАНГ

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЧЧАҒАР БАШАР

БАШАНГ 1 Ясанган-тусанган, ниҳоятда чиройли, кўркам; олифта. Кийимлари ба-шанг.. қозоқ бийлари, бўлислари ва қўйчи бойлари виқор билан от устида юрадилар. Ойбек, Болалик. У [ Соҳиба\ худди улуғ бай-рашардагидек башанг кийинган. Газетадан. Меҳмонхонага башанг кийинган ёшгина йигит кириб келди. «Ёшлик». Одамлар ҳозирги кунда янги, башанг кийиниш учун сарф-харажатдан қочмайдиган бўлиб қолишган. Газетадан.

2 Ўзига зеб беришни, модага мувофиқ кийинишни яхши кўрадиган, модабоз, олифта. Башанг аёл. н Жой бермади трамвайда

Аллақандай бир башанг, Касофатнинг касри уриб, Яна тағин сиз тажанг. А. Орипов.

3 кўчма Чиройли, дид билан безатилган. Дастурхон бир нафаснинг ўзида худди бай-рамдагидек башанг туе олди-қўйди. Л. То-жиева, Меҳрим сизга, одамлар. Уни башанг-гина жиҳозланган хонага таклиф қилди. Ш. Тошматов, Тонгдаги кўланка.