ЎТИЛ/БАҚИРМОҚ

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҚИРЛАМОҚ БАҚИРОҚ

БАҚИРМОҚ 1 Бор овоз билан қичқир-моқ, шовқин солмоқ. Катта дарё ҳай-қирмас, ақлли киши бақирмас. «Қанотли сўзлар». н Олахўжа товушининг борича бақиради: -А!? Тарғил ҳўкиз ўлиб қолди? Нима?Негаўлар экан?П. Турсун, Ўқитувчи. Бектемир кўкрагига сиғмаган ҳаяжон ва меҳрни ифодалагандек, ғайришуурий равишда бақириб юборди. Ойбек, Қуёш қораймас.

2 Оғриқцан ёки қўрқувдан дод солмоқ, дод-фарёд кўтармоқ. [Салимбойвачча] Ҳар он, ҳар лаҳза фалокатни кутди. Гўё Гулнор ҳозир ошни ичади-да, дарров бақиради. Ойбек, Танланган асарлар. Лаьли бехосдан: «Дод, ўла-ман», деб бақириб юборди. Ҳ. Ғулом, Машъал. «Войдод!» деб бақирмоқчи бўламан, овозим чиқмайди. Ҳ. Назир, Ёнар дарё.

3 Овози борича бақириб дағдаға қилмоқ, дўқ урмоқ, пўписа қилмоқ. -Бақирманг, — деди хўмрайиб Йўлчи, — шу вақтга давр эшитдим, чидадим, энди-чи? Йўқ! Ойбек, Танланган асарлар. [Мўлтон Муталга:] Ба-қиргингиз келса, хотинингизга бақиринг! О. Ёқубов, Ларза. Унинг бировга бақирганини, стол муштлаганини Зумрад кўрган эмас. С. Сиёев, Отлиқ аёл.

кўчма Чиранмоқ, гердаймоқ. Бор — бақирар, йўқ — чақирар. Мақол.