БАҲАМЖИҲАТ [ба.. + ҳамжиҳат] рвш. 1 Бир тан, бир жон бўлиб, бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатлик, аҳиллик билан. Тур-кистон шаҳридаги кўп дўкондорлар тошкентликлар бўлиб, улар Анорбой деган катта бир бойнинг қўрасини ижарага олиб, шу ерда баҳамжиҳат туришар экан. М. Муҳам-маджонов, Турмуш уринишлари. ..оила ҳамда кенг жамоатчилик баҳамжиҳат иш олиб борсагина, кўзланган мақсадга эришиш мумкин. Газетадан. Хоразм элчиси Маҳмуд Жанда Ўзган шаҳрига беҳисоб совға-саломтр билан бориб, баҳамжиҳат бўлмоққа даъват этибдур. М. Осим, Карвон йўлларида.
2 кесим взф. Иноқ, тотув. Келинларим жуда чиқишоқ, ҳар ишда баҳамжиҳат. Ойбек, О. в. шабадалар. Tan иттифоқда, баҳамжиҳат бўлишда, укам. Орага фитна солиш ёмон нарса. Ойбек, Танланган асарлар.