ЎТИЛ/БАҲАҚҚ

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲАРҲОЛ БАҲ-БАҲ

БАҲАҚ(Қ) [ба.. + a. jy^. ҳуқуқ; адолат, ҳақиқат; оллоҳ] 1 Худо учун, худо йўлида (жон таслим қилиш). -Бултур жон баҳақ таслим этганлар, — деди кампир хўрсиниб. М. Осим, Карвон йўлларида. «Омонатингдан қутулдим», деб баҳаққи жон таслим қилиб, бу бобо ҳам дунёдан ўтди. «Баҳром ва Гуландом».

2 Худо ҳаққи, худо йўлида; тўғри. Орамизда бу қўрқинч ҳолатга баҳаққи ту-шунадиган яхши одамлар йўқ. А. Қодирий, Ўтган кунлар.