БАҲОСИЗ 1 Баҳосини, қимматини ҳеч белгилаб бўлмайдиган, баҳоси йўқ; бебаҳо. Э-э, нимасини айтасан, баҳосиз одам эдику! С. Анорбоев, Оқсой. Одам тухми кўрса, қолмайди қарор, Зулфига боғлаган баҳосиз гавҳар. «Баҳром ва Гуландом».
2 Баҳога эга бўлмаган, баҳо олмаган. Баъзи баҳосиз ўқувчиларнинг чорак баҳосини чиқариш муаммо бўлиб турибди.