БЕБАҲРА [бе.. + баҳра) 1 Баҳра (фойда, лаззат) олиш ҳуқуқидан ёки имкониятидан маҳрум бўлган; баҳрасиз. Хуллас, у бола-лигида отасиз қолиб, ота меҳридан бебаҳра ўсган эди. Шуҳрат, Жаннат қидирганлар. Бошқа йигитлар қатори, Набижон ҳам Нафисани севиш бахтидан бебаҳра қолмади. Ҳ. Ғулом, Замин юлдузлари.
2 Фойда бермайдиган, фойдаси йўқ, фойдасиз. Бевафо дўстдан таёқ яхши, бебаҳра гулдан япроқ яхши. Мақол. ■■ Бебаҳра гиёҳдан яхшидир япроқ, Муҳаббатсиз гулдан ортиқ-дир тупроқ. «Муродхон».