ЎТИЛ/БЕКИТМОҚ

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕКИТИҚЧА БЕКЛАМОҚ

БЕКИТМОҚ 1 Ёпиқ (берк) ҳолга кел-тирмоқ; очиқ ёки очилиб-ёпиладиган жойни маҳкамламоқ, ёпмоқ. Сандиқни бекитмоқ. Эшикни бекитмоқ. Хумнинг оғзини бекитмоқ. Тешик-ёриқларни бекитмоқ. н Эшикни бекитиб, дон солинадиган эски хампа остига энгашди. Н. Аминов, Суварак. У қутини бекитиб турган силлиқ мис парчасига қа-ради. П. Қодиров, Юлдузли тунлар.

2 Устини, атрофини ўраб (қоплаб, тў-сиб) олмоқ; кўринмайдиган қилиб ёпмоқ, паналамоқ. Юкни брезент билан бекитмоқ. Юзни бекитмоқ. Булутлар ойни бекитиб қўйди. ят Зебо яна қизариб кетди. Чакка соч/юрини тузатиш баҳонаси билан кўзини бекитди. Шуҳрат, Шинелли йиллар. Чўпон мени чакмони билан бекитиб: -Суюнчисига нима берасиз? — деб сўрабди. Ш. Холмир-заев, Оғир тош кўчса. Раҳима Камолнинг муштидан юзини бекитиб, мук тушиб олди. С. Юнусов, Кутилмаган хазина.

3 Кимса билмайдиган қилиб кўздан йўқотмоқ; яширмоқ. Бола ўйинчоқни бекитди. м -Ханжарингизни ҳам бекитиб қўйинг! — деди Зулфиқор. Мирмуҳсин, Меъмор. Бўри югурибкелиб, чолга: -Ота, бир мерган қувиб келаётибди, мени бекитиб қўйинг, — дебди. «Чалпак ёққан куни».

4 Сир тутмоқ; сақламоқ, яширмоқ. Мен сени яхши биламан, укажон.. тўғри сўз, виждонли боласан. Аммо Раимнинг сирини била туриб, бекитганингга ҳайронман. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқпар. Наҳотки қай-нонасидан бекитиб кийинса, наҳотки кам-пирнинг гаплари рост бўлса? «Муштум».

5 Тўсиб ёки тақиқяаб ўтказмай қўймоқ, ёпмоқ; маҳкамлаб тўхтатмоқ. Йўлни бекитмоқ. Чегарани бекитмоқ. Сувни бекитмоқ. Газни бекитмоқ.

6 кўчма Иши, фаолиятини тўхтатмоқ ёки тамом қилмоқ. Кўргазмани бекитмоқ. Савдони бекитмоқ. ж Эски шаҳар ижроқўми Мозорхон, Оқмачит маҳаллаларидаги эски мактабларни бекитди. Газетадан.

7 Букиб ёки ёпиб, йиғиқ ҳолатга кел-тирмоқ (очилиб-ёпиладиган, букланадиган нарсалар ҳақида). Соябонни бекитмоқ. Қалам-тарошни бекитмоқ. Китобни бекитмоқ.