ЎТИЛ/БЕКОРЧИ

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕКОРЛИК БЕКОРЧИЛИК

БЕКОРЧИ 1 Ишсиз, бекор юрувчи, қўли бўш. Бекорчидан безиб қоч, Чақимчидан — кўчиб. Мақол. н Қаёққа қарасанг, кам-бағал, бекорчи, нота зор одамларни кўрасан. Ойбек, Танланган асарлар. Ошхонада мудир эди — бўшатишди, ҳозир уйда, бекорчи. С. Анорбоев, Оқсой.

кўчма Фойдаланилмай, ишлатилмай ётган; ортиқча; кераксиз. Менда бекорчи пул йўқ. Бекорчи қоғоз.

3 Асос-ҳақиқати йўқ; шунчаки, шунчаки айтилган. Бекорчиҳазил чинга айланибкетди, ахир. «Аския».

Бекорчи гап Асос-исботи йўқ гап; таги пуч гап, бўлмағур, ёлғон гап. Бекорчи гап-ларни қўйинг, касал бўлмасангиз, нега кел-дингиз? А. Мухтор, Чинор.