ЎТИЛ/БЕЛАМОҚ

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕЛАК БЕЛАНГ

БЕЛАМОҚ I Чақалоқни бешикка ётқи-зиб, қўлбоғ, оёқбоғ билан боғламоқ. Салима ўз боласини бешикка белади. Р. Файзий, Сен етим эмассан. Жубарой қизчасини бешикка белади-да, ошга уннаб кетди. «Ўзбекистон қўриқлари».

БЕЛАМОҚ II 1 Юқадиган нарсаларга (ун, тупроқ, бўёқ сингари) ботириб, қо-риштириб ёки булғаб, ҳамма ёғини шу нарса билан қопламоқ; буламоқ, чапимоқ. Тупроққа беламоқ. Қонга беламоқ. н Бутун Олтинсойга мазах бўлганингни биласан-ми? Ор-номусимизни лойга беладинг, доғи ўлгунча кетмайдиган бўлди. Ш. Рашидов, Бўрондан кучли. Энди эшикдан бир қадам нари жилсанг, пичоқни тўрт жойингга ура-ман-у, танингни қонингга белайман. П. Турсун, Ўқитувчи.

2 кўчма с.т. Бошдан-оёқ ўрамоқ, ки-йинтирмоқ; қопламоқ. Шойига беламоқ. н -Вой, овсар, — деди энтикиб. — Мен сени зарга белабқўяман, билдингми? Ў. Ҳошимов, Икки эшик ораси. Ман ношуд болаларни оч, сизни кир-чирга белаб қўйиб, ўзим олтин-зар тақиб юрибман.'С. Нуров, Нарвой. Қуёш ерни нурга беламай, Эркак кетди жанггоҳга томон. X. Даврон, Қақнус.