БЕМИННАТ [бе.. + миннат] 1 Қилган иш, яхшилиги учун миннатдорлик талаб этмайдиган; миннат, тама қилмай. Эллик-боши унинг ҳуснига маҳлиё бўлибди дейсизми, унга беминнат хизматкор керак. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари. Малоҳат буларнинг ҳаммасига яхши тушунади ва беминнат хиз-мат қилади. «Ишчилар».
2 Фақат фойдаси тегадиган, аммо бунинг эвазига ҳеч нарса талаб қилмайдиган; қулай; арзон. Электр энергияеи ҳожатбарор, қуд-ратли, беминнат кучдир. Т. Аҳмедов, Ҳо-тамтойлик. Илм-ҳунар шундай беминнат мулкки, одамга ҳеч қачон уларнинг оғирлиги тушмайди. Р. Усмонов, Одобнома.
Дастёри беминнат Миннатдорлик талаб қилмайдиган дастёр, кўмакдош (одатда дастёрликка яраб қолган ўз фарзандлари ҳақида).