ЎТИЛ/БЕСЎНАҚАЙ

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕСУБУТ БЕСЎРОВ

БЕСЎНАҚАЙ 1 Кўриниши ҳаддан, меъёрдан ташқари, катта; қўпол, келиш-маган. Бесўнақай одам. Бесўнақай гавда. ят [Тиллабой] Суяги йўғон, семиз, кўзлари қисиқ, бесўнақай кимса эди. П. Турсун, Ўқитувчи. Каримани кўриб, ёқа ушлайсиз. Девдай, оёқ-қўллари бесўнақай, қўполгина қиз эди. «Ёшлик».

2 Ҳаддан ташқари кўримсиз, хунук; бе-ўхшов. Унинг [Полвоннинг] кўзи олдида Умар-бекнинг бесўнақай башараси гавдаланди. С. Аҳмад, Қадрдон далалар. Унинг \Крбшювнинг\ бошида эскироқ кўк кепка, шу рангда узун енгил пальто, оёғида эса катта, бесўнақай кирза этик. Б. Даминов, Одамдан яхши ном қолсин. [Поччамнинг] Бошида бесўнақай ўралган қўпол салла. Ойбек, Болалик.

3 Жуда ҳам бемаъни, келишмаган; ўринсиз, қўпол. Бесўнақай гап.