ЎТИЛ/БАЛОҒАТ

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЛОҚ БАЛХИ

БАЛОҒАТ [а. Jii^L — вояга етиш, бўйига етиш; етуклик) 1 Жисмоний жиҳатдан етил-ганлик, болиғлик. Балоғат ёши. Балоғатга етмоқ. шт Қизиқ, балоғатга етган қиз му-ҳаббатни эмас, муҳаббатнинг ўзи уни излаб топади, деганлари рост экан. Ў. Ҳошимов, Баҳор қайтмайди. Назиранинг ҳарир кўйлаги баданларига ёпишиб, унинг балоғат таровати ёғилиб турган бор қоматини кўз-кўз этарди. Д. Нурий, Осмон устуни.

2 кўчма Ақлий ва маънавий жиҳатдан етуклик, камолот. Ҳозирги замон фани ва унга муносабат олимнинг дунёқараши, идеали ва маънавий балоғати билан чамбарчас боғлиқ. «Фан ва турмуш». Сапар — балоғат палла-сига кириб бораётган ижодкор. Газетадан.

3 кўчма Нотиқлик, сўзамоллик маҳора-ти, санъати. Ҳамза мадрасада ўқиб юрган кезларида толиби илшарга тафсир, ҳадис, фиқҳ, араб тили ва адабиёти, мантиқ, балоғат ва шунинг каби диний ҳамда дунёвий фанлардан сабоқ берадиган хатиб ва мударрис Сафохон тўрага ихлос қўйди. К. Яшин, Ҳамза.