ЎТИЛ/БАЛХИ

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАЛОҒАТ БАЛЧИҚ

БАЛХ(И) I: балх(и) жўхори Оқ жўхори-нинг эртапишар бир нави. Балх(и) тут |Аф-ғонистондаги Балх шаҳри номидан] Меваси йирик, оқ рангли ширин тут, оқ тут. Фар-ғоналиклар марвартак, тошкенпыиклар балх тути деб аташади уни. «Муштум». Шербек ҳовли ўртасидаги япасқи балхи тут тагидаги каравотга ечинмасдан чалқанча ётди. С. Анорбоев, Оқсой. Балхи гумбаз архит. Тўғри тўртбурчак хоналар устига қуриладиган пас-так, ясси гумбаз. «Қирқ қиз»нинг ўзига хос.. хусусияти яна шундан иборатки, хоналарнинг устини бекитишда турли-туман конструк-циялар, яъни тоқи гумбаз.. балхи кабилар қўлланган. Газетадан.

БАЛХ(И) II фольк. Оқ рангли рўмол-нинг бир хили. Балхи рўмоли бошидан, кўзи тўлмасин ёшидан. «Нурали».