БАЪЗАН [a. — ҳар замон-ҳар
замонда] рвш. 1 Ҳамма вақт ҳам эмас, ҳар замон-ҳар замонда, аҳён-аҳёнда, гоҳ-гоҳида. | Йўлчи: | Хўжайинларникига бориб тура-сизми? \Абдишукур:\ Баъзан бориб тураман. Ойбек, Танланган асарлар. Ҳа, баъзан шун-дай шўхлик ҳам қилиб туриш керак. П. Турсун, Ўқитувчи. У\мешор] баъзан кампир-га ҳам дағдаға қилиб қоларди. Мирмуҳсин, Меъмор.
2 Айрим ҳолларда, баъзи вақгларда. Баъзан Гулнорнинг юраги тошиб, бутун дардини, яра-ларини Унсинга очишни истайди. Ойбек, Танланган асарлар. Меъмор баъзан шундай узоқ хаёмарга борарди. Мирмуҳсин, Меъмор.
3 боғл. Гапнинг уюшиқ бўлакларини боғлаш учун қўлланади. /Йўлчи] Баъзан Қоратойнинг ишхонасида, баъзан чойхонада тунаб юрди. Ойбек, Танланган асарлар. Йўлчи баъзан ёлғиз, баъзан ўз ёнига бировни ҳамроҳ қилиб, қанча жар, қанча қўрғон ва қулоқларни кезиб, сув келтирар эди. Ойбек, Танланган асарлар.