ЎТИЛ/БАҲО

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БАҲИММАТ БАҲОДИР

БАҲО \ф. L^i — нарх, қиймат] 1 Бирор нарсанинг пул билан ўлчанадиган қиймати; нарх. Юқори баҳо. Паст баҳо. Чакана баҳо. Бозор баҳоси. Келишилган баҳо. Қатъий баҳо. Уйдаги нархни бозордаги баҳо бузар. Мақол. н Отимнинг ўмилдириғига уларнинг ҳаваси келиб, баҳосини сўрадилар. А. Қодирий, Кичик асарлар.

2 кўчма Аҳамият, моҳият, қадр-қиммат. Бизда сувнинг баҳоси олтинга тенг.

Баҳо бермоқ 1) баҳосини, нархини бел-гиламоқ; 2) бирор кимса, нарса ёки воқеа-ҳодисанинг аҳамияти, қадри ҳақида фикр билдирмоқ. Биз эса бунга тўғри баҳо бермай, раҳмдиллик қиламиз. К. Яшин, Ҳамза. Одамнинг ҳуснига баҳо берма, ақлига баҳо бер. Мақол. м Негадир бу воқеага керагидан ортиқча баҳо бериб, унга, Оқилага синовчан назар ташлаб юрадиган бўлишди. М. Жалолиддинова, Шонли авлод. Баҳоси йўқ 1) ҳеч баҳолаб бўлмайдиган, жуда улкан аҳамиятга молик бўлган, бебаҳо. Ҳаётда газ — баҳоси йўқ нарса экан. н ..Пекин [Ўр-монжон] яхши одам, худога қараб айтганда, баҳоси йўқ одам. А. Қаҳҳор, Қўшчинор чироқлари; 2) топилмайдиган, тенгсиз, ноёб. Бечора Оқила, ўзи жуда ҳалол, меҳнаткаш, болаларга жуда меҳрибон, қисқаси, баҳоси йўқ хотин. А. Қаҳҳор, Оғриқтишлар. Айниқса, мусаффо ҳавосининг, танга ором бахш этувчи сарин елларининг баҳоси йўқ. «Ёшлик».

3 Таълим тизимида ўқувчиларнинг би-лимни ўзлаштириши, ахлоқи ёки маълум ютуққа эришиш даражасига қараб қўйила-диган балл. Беш баҳо. Қониқарли баҳо. ят Энди мактаб бораман, Беш баҳони оламан. Онамни қувонтириб, Шоколадни оламан. «Бойчечак». Нутқи равон болаларнинг баҳолари кўпинча юқори бўлади. «Саодат». Бу баҳолар билан институтни орзу қилмаса ҳам бўларди. С. Сиёев, Ёруғлик.