БАҲОДИР \мўғ. баатар — жасур, қўрқ-мас| 1 фольк. Жисмонан қудратли, паҳлавон; девқомат. Рустам баланд бўйли, кенг елксиш, баҳодир йигит бўлиб етишибди. «Эртаклар». Баҳодирлар бу майдонда Туриш бермоққа ҳавасда. «Гулшанбоғ».
2 Ҳеч нарсадан ҳайиқмайдиган, довюрак, ботир; ҳимматли. Ватанпарвар, жанговар бўл, ҳушёр бўл, Баҳодир бўл, халқинг билан ҳамкор бўл. Ҳабибий. Ҳосил жонкуярлари ва яйлов баҳодирлари сафида кўплаб марди-майдонлар бор. Газетадан.
3 кўчма Қудратли, улкан, азамат. Бу ялтироқ кўзли, қоп-қора узун гавдали, пўлат баҳодир (поезд) ўз бағрида бутун бир ҳаёт олибкелмоқда. П. Турсун, Ўқитувчи.
4 Баҳодир (эркаклар исми).