ЎТИЛ/БЕКОР

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕКОЙИШ БЕКОРГА

БЕКОР \ф. ~ ишсиз] 1 Ишдан

холи, иши йўқ; бўш, ишсиз, беиш. Бекор тургунча, бекор ишла. Мақол. Бекордан ҳамма безор. Мақол. а \Ҳасанали] Уззу кун уйида бекор зерикканликдан, Ҳожига айтиб, бир-мунча дастмоя билан гузардан баққоллик дўкони очган эди. А. Қодирий, Ўтган кунлар.

Бекор бўлмоқ 1) амал-вазифадан тушмоқ; ишдан бўшамоқ; 2) кучини йўқотмоқ. Бу қонун янги иилдан бекор бўлади; 3) ярамайдиган, арзимайдиган, фойдасиз бўлиб қолмоқ. Бекор бўлди иқтидорим, бекор бўлди юрагим, Бекор бўлди шеьриятим у гўзалнинг қошида. А. Орипов. Бекор қилмоқ 1) ишдан бўшатмоқ, озод қилмоқ. -Гап яна Бўтабой тўғрисида, — деди Бектемиров, — уни вақтинча раисликдан бекор қилган эдик. С. Аҳмад, Ҳукм; 2) амалдан, кучдан қол-дирмоқ. Қарорни бекор қилмоқ; 3) беҳуда овора бўлмоқ.

2 Беҳуда, бефойда; ўринсиз, чакки. Бекор гап! Ўлимдан хабарим бор, бу гапдан хабарим йўқ. А. Қаҳҳор, Оғриқ тишлар. Вали ака.. кейин босиғи билан гапирди: -Бекор хафа бўласиз, ўзингиз ўйлаб кўринг ахир. М. Исмоилий, Фарғона т.о. - Бу гапни бекор бошлаб қўйибман, — деб ачинди Қудрат. Ҳ. Назир, Сўнмас чақмоқпар.

Бекор айтибсиз Чакки айтибсиз, айт-масангиз ҳам бўларди. Менинг келганимни унга бекор айтибсиз. Бекор кетди Беҳуда кетди, зое бўлди; фойдаси бўлмади. Ҳалол меҳнат бекор кетмайди. н Ҳасан сўфи билан Алим бува: Унга тушунтирсак, зора .. «Халқ меҳнати бекор кетмасин, халқ беҳуда жабр кўрмасин», деб халққа ачинар, шафқат қилар, деб келган эди. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Узоқ машқлар бекор кетмаган экан. П. Қодиров, Юлдузли тунлар.

3 кесим взф. Ёлғон, нотўғри; фойдасиз. Бир йилдан бери ярали қалбида ардоқлагани, жамоа мени бир кўрсам деб зору интизор бўлгани бекор, бекор!М. Исмоилий, Фарғона т.о. Йиғламагин, асло қўрқма, Аҳмаджон, Ҳамма сўз бекордир, Худойдан бўлди. «Юсуф ва Аҳмад».