ЎТИЛ/БЕКОРГА

Oʻzbek tilining izohli lugʻati ← БЕКОР БЕКОРДАН-БЕКОРГА

БЕКОРГА рвш. 1 Ҳеч қандай наф-фойдаси бўлмагани ҳолда; бефойда, беҳуда. Муҳаррир.. бир ярим соат бекорга ўтган вақтга ачиниб, бизга қулоқ берди. А. Қаҳҳор,

Бек. Одамлар бекорга овора бўлмасин дейман-да. М. Исмоилий, Фарғона т.о. Танланган асарлар, муқаддас қурбонлар бекорга кет-мади. Н. Сафаров, Оловли излар.

2 Арзирли сабаб, асос бўлмагани ҳолда; бўлар-бўлмасга, важ-сабабейз; ўринсиз. Аниқроқ қилиб айтинг, Муса ака, Бўтабой бекорга ёмон отли бўлиб қолмасин. С. Аҳмад, Ҳукм. Бекорга йиғлайсан, Раъно! Йиғидан бир фойда чиққанини эшитганмисан ёки мени ҳам йиғлатмоқчимисан? А. Қодирий, Меҳ-робдан чаён. «Чумчуқ сўйса ҳам, қассоб сўйсин», деб бекорга айтмаганлар. П. Турсун, Ўқитувчи.

3 Пул ёки ҳақ олмай, тўламай, текинга; бепул. -Юкни бекорга ташиймизми, қобир-ғамиз синай деди! — қичқиришди бошқалар. Ойбек, Танланган асарлар. Бекорга ҳам ол-майди ҳеч ким бу эшагингизни. «Латифалар».